Jamiyat / Kecha, 11:27 5

Yangihayot tumanida huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish masalalari muhokama qilindi

Янгиҳаёт туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси натижалари муҳокама қилинди Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг қўшма мажлисида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Қайд этилганидек, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида туманда муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 50 фоизга, ёшлар жинояти 38 фоизга, аёллар жинояти 25 фоизга ҳамда маст ҳолатда содир этилган жиноятлар 14,2 фоизга камайган. Мажлисда профилактика ишларини янада кучайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан манзилли ишлаш, масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди. Муҳокама якунлари бўйича қўшма қарор қабул қилиниб, чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Teglar
#Jamiyat
Baholash