Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, “Ўзбекнефтгаз” ва яна тўртта корхона (хусусан, “S.E.” МЧЖ ҚК ҳамда “E.E.” МЧЖ ҚКнинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси) масъуллари ўзаро тил бириктиргани аниқланди.
Маълум бўлишича, улар Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси ортидан 643,2 млрд сўмни талон-торож қилган.