Тошкентда ўтказилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси илғор тажриба сифатида эътироф этилди Парламентлараро иттифоқнинг Женевада эълон қилинган 2025 йиллик ҳисоботида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 150-юбилей Ассамблеяси юқори ташкилий даражада ўтказилгани ва илғор парламент амалиёти сифатида алоҳида қайд этилди. Ҳисоботда Ўзбекистоннинг парламент дипломатиясини ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар иштирокини кенгайтириш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда Парламентлараро иттифоқ ташаббусларини миллий даражада изчил амалга ошириш борасидаги тажрибаси юқори баҳоланди. Шунингдек, Ассамблеянинг асосий натижаси бўлган Тошкент декларацияси ҳамда Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинган уни амалга оширишга қаратилган “йўл харитаси” халқаро экспертлар томонидан бошқа парламентлар учун намуна сифатида эътироф этилди.